Бугун 3 май, 2024 йил, жума

O'ZB

Наманганда 55 дона iPhone ва Samsung телефонларини олиб киришга уринган фуқаро қўлга олинди

Наманганда 55 дона iPhone ва Samsung телефонларини олиб киришга уринган фуқаро қўлга олинди

292 миллион сўмлик 55 дона iPhone ва Samsung қўл телефонларининг четдан ноқонуний олиб кирилишига чек қўйилди. Бу ҳақда Фарғона вилояти Божхона бошқармаси хабар қилди.

Фарғона вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш бўлими ходимлари Наманган вилояти божхона бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор-қидирув тадбири давомида фуқаро бошқарувидаги Nexia-2 тезкор кузатувга олинди.

Ушбу автотранспорт воситаси Наманган вилоятининг Наманган шаҳри ҳудудида тўхтаб турган вақтида ушланиб холислар иштирокида кўздан кечирилди.

Натижада, автомашина юкхонасида хорижда ишлаб чиқарилган ва божхона расмийлаштирувидан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган дастлабки қиймати 292 млн сўмлик жами 3 турдаги 45 дона iPhone, 9 дона Samsung ва 1 дона LG русумли жами 55 дона қўл телефонлари эканлиги маълум бўлиб, ашёвий далил тариқасида вақтинча сақловга олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 17:46 19.04.2024. Ўқилди: 453 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!