Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Наманганда 26 ёшли аёл чўкиб кетди. У қидирилмоқда

Наманганда 26 ёшли аёл чўкиб кетди. У қидирилмоқда

2021 йил 15 сентябрь куни соат 15:30ларда Поп туманидаги Уйғур маҳалласида яшаган, 1995 йилда туғилган А. Д исмли фуқаро Мирзаорол маҳалласи ҳудудидан оқиб ўтувчи “Сирдарё” дарёсига техника хавфсизлигига риоя этмаганлиги ҳамда эҳтиётсизлик оқибатида тушиб дарёда чўкиб кетган.

Бу ҳақида воқеа юз берганидан ярим соат ўтиб, Наманган вилояти фавқулодда вазиятлар бошқармасига хабар келиб тушди. Вилоят ФВБ қутқарув отрядининг сувда қидирув-қутқарув гуруҳи ҳамда Поп тумани фавқулодда вазиятлар бўлимининг ёнғин-қутқарув гуруҳи зудлик билан воқеа жойига етиб борди.

Шу жойнинг ўзида дастлабки сув ости ва сув усти қидирув-қутқарув ишлари олиб борилди. Айни пайтда ҳам қутқарув отрядининг сувда қидирув-қутқарув гуруҳи ва Поп тумани ФВБ ёнғин-қутқарув гуруҳидан 20 нафар ходим ҳамда бир қатор кўнгиллилар томонидан ҳодиса юз берган жойда сув ости ва сув устида қидирув-қутқарув ишлари давом эттирилмоқда.

Киритилди: 18:56 17.09.2021. Ўқилди: 1942 марта. Фикрлар сони: 1 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!