Бугун 4 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

Наманганда 20 ёшли йигит 4 нафар ўқувчини пичоқлади

Наманганда 20 ёшли йигит 4 нафар ўқувчини пичоқлади

Наманган вилоятининг Янгиқўрғон туманида 20 ёшли йигит 4 нафар мактаб ўқувчисини пичоқлаган.

Маълум бўлишича тумандаги Бўстон маҳалласида жойлашган 21 мактабнинг 11 синфида ўқувчи 4 нафар бола пичоқланган. 20 ёшли йигит уларнинг олдига келиб танишининг калтакланганини баҳона қилиб пичоқ билан ҳужум қила бошлаган. Натижада уларнинг бири ҳаёти учун хавфли бўлган зарбларни қабул қилган, қолган учтаси эса енгил жароҳат олган. Буни суд-тиббий экспертизаси ҳам тасдиқлаган.

Ҳозирда зўравонга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.

Киритилди: 14:41 23.12.2019. Ўқилди: 3892 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!