Бугун 27 сентябрь, 2020 йил, якшанба

O'ZB

Наҳотки?! Трамп Сурия президентини йўқ қилмоқчи бўлганини тан олди

Наҳотки?! Трамп Сурия президентини йўқ қилмоқчи бўлганини тан олди

АҚШ президенти Дональд Трамп бир неча йил олдин Сурия президенти Башар Асадни йўқ қилиш бўйича операция ташкил қилишни тарғиб қилганини ошкор этди. Аммо охир-оқибат у бу ғоядан воз кечди.

"Мен уни йўқ қилиш яхши бўлади, деб ўйлаган эдим. Биз тайёр эдик. Бироқ, Мэттис (режани муҳокама қилиш пайтида Пентагонни бошқарган Жеймс Меттис) бу ишга қарши эди. Мэттис ўта юқори тажрибали генерал", деди Трамп 15 сентябрь куни Fox News’га берган интервьюсида.

Маълум қилинишича, президент Асадни йўқ қилиш режаси 2017 йилда ишлаб чиқилган. Трамп шунингдек, режа муваффақиятли бўлишининг кафолатлари йўқлигини ҳисобга олиб, унинг амалга оширилмагани учун афсусланмаслигини ҳам таъкидлаб ўтди.

Америка ОАВнинг таъкидлашича, 2018 йилда Трамп Американинг Асадни йўқ қилиш режалари ҳақидаги оммавий ахборот воситаларининг хабарлари ҳақиқат эмаслигига очиқчасига ишонтирган.
 

Киритилди: 08:14 16.09.2020. Ўқилди: 1563 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!