Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Наҳотки?! Токио Олимпиадаси умуман ўтказилмаслиги ҳам мумкин

Наҳотки?! Токио Олимпиадаси умуман ўтказилмаслиги ҳам мумкин

Токиода ўтиши режалаштирилган Олимпия ўйинлари, агар 2021 йил ёзида ҳам ўтказилмаса, бекор қилиниши мумкин. Бу ҳақда Халқаро олимпия қўмитаси президенти Томас Бах маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, Япония бош вазири Абэ мусобақанинг ёзда ўтказилишини қайта кўриб чиқмоқда.

Шунингдек, Томас Бах  мусобақани доимий равишда орқага суриш ва бунинг учун ташкилий қўмитанинг бир неча минг кишисини доимий жалб этишнинг иложи йўқлигини таъкидлади.

"Биз турли хил сценарийларга тайёр туришимиз керак. Умид қиламизки, бу ўйинлар келаси йилнинг июль ойида бўлиб ўтади. Балки, спортчилар учун карантин зарур бўлар”, деди Бах.

Маълумот учун, Токио Олимпиадаси 2020 йилнинг 24 июлидан 9 августигача бўлиб ўтиши керак эди, аммо коронавирус тарқалиши мусобақалар 2021 йилгача қолдирилди.

Киритилди: 11:50 21.05.2020. Ўқилди: 2243 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!