Жиноятчи эркак қиймати 600 доллар бўлган тамакини ўғирлаганлиги учун 20 йилга озодликдан маҳрум этилди. Роберт Спеллман ўз шаҳридаги озиқ-овқат дўконига бориб, ёпиқ омборхонадан жами 100 пакет сақланган ўн блок сигаретни ўғирлаб кетган, дейди “The Sun”.
Жиноятчи ўғирлаганларини уйига олиб кетаётган пайтда полиция томонидан ушланган. Аниқланишича, ўғирликдан олдин Роберт аллақачон 14 та жиноят ва 30 дан ортиқ кичик ўғирликларни содир этган экан. Шунинг учун унга энг юқори жазо тайинлаш тўғрисида қарор қабул қилинди. Бундан ташқари, суд ҳукмини эълон қилиш пайтида судя ўзини тута олмаган ва жиноятчига қарата қўлидаги китобини отиб юборган.