Бугун 16 сентябрь, 2024 йил, душанба

O'ZB

"МЮ" 19 ёшли бразилиялик футболчига қизиқиш билдирмоқда

"МЮ" 19 ёшли бразилиялик футболчига қизиқиш билдирмоқда

"Манчестер Юнайтед" "Палмейрас"нинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Талисга қизиқиш билдирмоқда, дея хабар беради журналист Диего Лима.

"Манкунианликлар" музокаралар олиб борилган тақдирда 19 ёшли футболчининг нархини тушуниш учун биринчи алоқаларни ўрнатишган.

Талис 3 карра Либертадорес кубоги чемпионининг асосий жамоаси сафида ҳали дебют қилганича йўқ, аммо клуб томонидан турнирнинг жорий мавсумига рўйхатдан ўтган 16 нафар ёшлар жамоаси футболчиларидан бири.

Ҳозир "Палмейрас" футболчини сотиш ниятида эмас ва у асосий таркибдан ўз ўрнини топишига ишонмоқда. Унинг 2026 йилгача мўлжалланган амалдаги шартномасида товон пули 40 миллион еврони ташкил қилади.

Киритилди: 14:54 04.04.2024. Ўқилди: 767 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!