Бу ҳақда Озарбайжон Миллий фанлар академияси ҳузуридаги Республика сейсмологик хизмат маркази ахборот бўлими бошлиғи маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, айни пайтда марказнинг Зилзилаларни ўрганиш бўйича бюроси қардош мамлакатдаги зилзила зонасидаги вазиятни кузатишда давом этмоқда.
"Рўйхатга олинган ер силкинишлари орасида магнитудаси 3 баллдан юқори бўлган ер силкинишлари ҳам, кучсизлари ҳам бор. Ҳозирда мониторинг давом этмоқда ва зилзила манбаи ўчгунча маълум муддат давом этиши кутилмоқда", — дейилади хабарда.