Бугун 22 май, 2026 йил, жума

O'ZB

Мусулмонларнинг Жаҳон чемпионлиги исломофобияга қарши чорловми?

A A A
Мусулмонларнинг Жаҳон чемпионлиги исломофобияга қарши чорловми?

Франция терма жамоаси таркибидаги мусулмон футболчиларнинг жаҳон чемпиони бўлганлиги мамлакатда ксенофобия ва исломофобияни тўхтатишга бўлган чақириқ сифатида баҳоланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Франция Хорватияни мағлуб этиб Жаҳон чемпионлигидаги ўзининг иккинчи ғалабасини нишонлади. Урилган голларнинг иккитасига мигрант ва мусулмон футболчилар муаллифлик қилишди. Кўп ҳолатларда Францияда ҳукм сураётган ксенофобик ва исломофобик ижтимоий сиёсат юқоридаги ўйинчиларга нисбатан қўлланилмайди. Франция футбол терма жамоасининг 78.3 фоизини муҳожирлар ташкил этади ва уларнинг учдан бир қисми мусулмонлар. Бу кўрсаткичлар, жорий йилда бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатидаги энг юқори кўрсаткич бўлди.

Кўпинча Францияда иммигрантларга нисбатан ксенофобик ва исломофобик ижтимоий сиёсат ҳукм сурган, аммо футболчиларга келганида бу нарса эътиборсиз қолдирилди. Чунки Франция терма жамоасининг 78.3 фоизини иммигрант футболчилар ташкил қилмоқда. Таркибдаги ҳар 3 футболчининг биттаси мусулмон. Бу, кўрсаткич Жаҳон чемпионатлари тарихидаги энг юқориси бўлди. Умуман олиб қараганда иммигрантлар Франциянинг умумий аҳолисининг 6,8 фоизини ташкил қилади.

Масалан, Хорватияга гол урган футболчиларнинг 2 нафари африкалик муҳожирларнинг фарзандлари: Поль Погба – унинг ота-онаси Гвинеядан, Килиян Мбаппе – онаси жазоирлик, отаси камерунлик.

Терма жамоада Погба, Ньголо Канте ва яна 5 нафар футболчи мусулмондир.

Яна бир қизиқ маълумот: Жаҳон чемпионати иштирокчиларининг фақат учдан бир қисмини оқ танли европаликлар ташкил этади.

Финал ўйинидан сўнг футбол мухлислари Твиттер орқали, Францияни “иккиюзламачиликни” тугатишга чақиришди ва муҳожир мусулмонларнинг жамият ривожланишига асосий ҳисса қўшаётганлигини таъкидлаб ўтишди.

Қуйида Твиттер орқали билдирилган бир неча фикрларга эътибор қаратсак:

“Франциянинг исломга қарши барча қонунларини унутайлик, Жаҳон чемпионлигига ёрдам берган мусулмонларни, келинглар, доимо ёдимизда сақлайлик”.

“Франциянинг мусулмонларга қарши “иккиюзламачи” сиёсати “уялмоқда”.

Баъзи фойдаланувчилар Франциянинг ғалабасини мигрантлар ва мусулмонларнинг ҳуқуқ ва қадр-қимматини ҳимоя қиладиган сиёсат олиб боришга чақириқ сифатида тан олишни талаб қилдилар.

“Африкаликлар ва мусулмонлар сизларга иккинчи Жаҳон чемпионлигини олиб беришди, энди сизлар уларга адолат қилинглар”.

“Иммигрантлар Францияни кучлироқ қиляпти ва ўз ишларини бажаришмоқда”.

Киритилди: 19:13 17.07.2018. Ўқилди: 3823 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!