Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Мусулмонларга Пекин Олимпиадасида қатнашиш тақиқланди

Мусулмонларга Пекин Олимпиадасида қатнашиш тақиқланди

Мусулмонларни бирлаштирган нодавлат ташкилот бўлган Халқаро Имомлар кенгаши ислом динига эътиқод қилувчиларга 2022 йилда Пекинда бўлиб ўтадиган қишки Олимпия ўйинларига боришни тақиқлади. Тақиқ Хитойда яшаётган уйғур мусулмонларига нисбатан зулм билан боғлиқ, дейилади кенгаш ўз веб-сайтидаги баёнотида.

Олимпиадада қатнашиш “уйғурларни геноцид ва этник тозалашга масъул бўлган золим ва деспотик режим манфаатларига бевосита хизмат қилиши” таъкидланади.

Хитойнинг Шинжон вилоятида бир миллиондан ортиқ уйғурлар - туркий миллатга мансуб мусулмонлар яшайди. Европа ва Aмерика оммавий ахборот воситалари бу этник гуруҳ вакиллари мамлакат ҳукумати томонидан давлат лагерларида мажбуран ушлаб турилиб, меҳнатга мажбурланаётгани ҳақида узоқ вақтдан буён баҳслашмоқда. Бундан ташқари, у ерда яшовчи мусулмонларга ўз фарзандларига анъанавий исм қўйиш тақиқлангани, улар чўчқа гўшти ейишга ва спиртли ичимликлар ичишга мажбурлангани айтилади.

Пекин Олимпиадаси 2022 йилнинг 4-20 февраль кунлари бўлиб ўтади.

Киритилди: 17:48 02.01.2022. Ўқилди: 11493 марта. Фикрлар сони: 8 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!