Бугун 23 ноябрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

Мусулмон кофирни ёмон кўрадими?

Мусулмон кофирни ёмон кўрадими?

Мўмин киши бирор кишидан, хоҳ у мусулмон бўлсин, хоҳ кофир, нафратланиши мумкин эмас. Шуни билиш керакки, Аллоҳ учун бировга ғазаб қилиш билан ундан нафратланиш ўртасида жуда катта фарқ бор. 

Аллоҳ учун ғазабланиш ўз ҳақиқатига кўра гуноҳкор ёки кофирга шафқат қилиш натижасидир. Зеро мўминнинг иши, ўзи учун яхши кўрган нарсани ҳамма инсонлар учун яхши кўришдир. Мўмин учун қиёмат кунидаги азобдан халос бўлиш ва абадий саодат кафолатланишидан кўра севимлироқ нарса йўқ. 

Демак, унинг осий ва кофирларга ғазаб қилиши уларга бўлган раҳмдилликдан, ҳамда охиратдаги абадий бахтсизлик ва Аллоҳнинг жазосига дучор бўлишларига ачинишдан пайдо бўлади. 

Сизга маълумки, бундай муносабат ёмон кўрган ва нафратланган кишининг иши эмас. Агар ўхшатиш керак бўлса, бу фойдаси ва бахтини ўйлаб отанинг ўғилга ёки дўстнинг дўстга қилган қаттиққўллиги кабидир.

Шайх Муҳаммад Саид Рамазон Бутийнинг "Набавий сийрат фиқҳи" китобларидан

Киритилди: 11:04 28.08.2020. Ўқилди: 2925 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!