Бугун ижтимоий тармоқларда "Murad Buildings" асосчиси, тадбиркор Мурод Назаровнинг коронавирусга чалингани ҳақида хабарлар тарқалган.
Хабарда унинг ҳатто карантинга олингани ҳақида ҳам ёзилганди. Аммо Мурод Назаров видеочиқиш қилиб, бу хабарларни инкор қилди.
Эслатиб ўтамиз, коронавирус ҳақида ёлғон маълумот, ваҳима кўтарганлик учун жиноий жавобгарлик мавжуд.