Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Мурод Алиев Олимпия ўйинларидан дисквалификация қилинди

Мурод Алиев Олимпия ўйинларидан дисквалификация қилинди

Баҳодир Жалоловнинг вазн тоифасидаги франциялик боксчи Мурод Алиев кеча ҳакамларнинг қарорига норозилик сифатида рингда бир соатдан ошиқроқ вақт давомида ўтирган эди.

Ҳакамлар Алиевни рақибига атайин бош билан хавфли зарба берди деб топишган ва натижада британиялик Фрейзер Кларкка техник ғалабани тақдим этишганди. Қарордан норози бўлган франциялик боксчи аввалига 45 дақиқа давомида рингни тарк этмай ўтирганди. Кейинчалик кийиниш хонасига йўл олган Алиев қайтиб чиқиб яна норозилик белгиси сифатида рингда ўтиришда давом этганди.

"Спортчига хос бўлмаган хатти-ҳаракати учун боксчи Алиев Олимпия ўйинларидан дисквалификация қилинди. Унинг барча натижалари нолга тенглаштирилди ва вазн тоифасидан четлатилди. Боз устига у тасвирга олаётган камерага ҳам зарба беришга улгурди. Бу ҳаракатлар шунчалик қолмаслиги керак", — дейилади Олимпиада-2020 ташкилотчиларининг расмий баёнотида.

Эслатиб ўтамиз, ҳамюртимиз Баҳодир Жалолов ярим финалда айнан британиялик Фрейзер Кларкка қарши рингга кўтарилади.

Киритилди: 16:25 02.08.2021. Ўқилди: 6868 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!