Бугун 27 август, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Мужтабо Ҳоманаий: Али Ҳоманаий учун қасос олинади.

Мужтабо Ҳоманаий: Али Ҳоманаий учун қасос олинади.

Эроннинг янги олий раҳбари отаси Али Ҳоманаийнинг ўлими учун қасос олиш халқ талаби эканини билдирди.

Эроннинг янги олий раҳбари Мужтабо Ҳоманаий ҳалок бўлган отаси ва ўзидан олдинги олий раҳбар Али Ҳоманаий учун қасос олиш «халқ талаби» экани ва бу «албатта амалга оширилиши лозим»лигини айтди.

Бу баёнот давлат телерадиокомпанияси маълум қилишича, мотам маросими чоғида ўқиб эшиттирилган мурожаатда янгради.

«Сизнинг ноҳақ тўкилган қонингиз ва ушбу икки урушда ҳалок бўлган барча шаҳидлар учун жиноятчи ва номард қотиллардан қасос олишга ваъда берамиз», — дейилади Мужтабо Ҳоманаий мурожаатида.

Али Ҳоманаий пайшанба куни Эроннинг шимоли-шарқидаги Машҳад шаҳрида жойлашган Имом Ризо мақбарасига дафн этилди. Шу билан бир ҳафта давом этган мотам маросимлари якунланди.

Эрон расмийларига кўра, Али Ҳоманаий 28 февраль куни бошланган АҚШ ва Исроилнинг Эрон ҳудудига берган зарбалари оқибатида ҳалок бўлган. Шундан кейин Теҳрон жавоб ҳужумларини амалга оширган.

Аввалроқ АҚШ президенти Дональд Трамп унга нисбатан суиқасд уюштирилган тақдирда Эрон Вашингтон томонидан мисли кўрилмаган кўламдаги жавоб зарбаларига дуч келишини билдирган эди. Бундан аввал АҚШ оммавий ахборот воситалари Исроил Вашингтонга Эрон томонидан Трампга қарши тайёрланаётган эҳтимолий суиқасд режаси ҳақида разведка маълумотларини тақдим этгани ҳақида хабар берган эди.

Киритилди: 21:31 12.07.2026. Ўқилди: 1419 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!