"Муҳташам юз йил" телесериалида рол ўйнаган актриса Сабина Тозия узоқ давом этган саратон касаллигидан сўнг вафот этди. Бу ҳақда туркиялик бошқа бир актриса Марям Узерли хабар қилди.
"СтарХит"нинг турк матбуотига таяниб хабар беришича, Тозиянинг соғлиғида жиддий муаммолар бўлган. Шифокорлар унинг миясида ўсимта борлигини аниқлагандилар.
Сабина Тозия "Муҳташам юз йил" сериалида ҳукмдорнинг собиқ ҳамшираси, қатъий, лекин адолатли Aфифа Хатун ролини ўйнаган.