"Ливерпуль" ва Миср терма жамоаси вингери Муҳаммад Салоҳ мусулмонларни Қурбон ҳайити билан муборакбод этди.
Қурбон ҳайити — ислом динидаги муқаддас байрам бўлиб, у мусулмонларнинг Маккага қиладиган зиёрати — ҳаж якунланганини англатади. Байрамуч кун давом этади. Анъанага кўра, бу вақтда мусулмонлар ибодат қиладилар, қурбонлик маросимларини ўтказадилар ҳамда яқинлари ва қариндошлари билан дийдорлашадилар.
"Қурбон ҳайитингиз муборак бўлсин! Ҳар йили соғлик-саломатлик ва фаровонликда бўлишингизни тилайман", — деб ёзди Салоҳ.