Бугун 27 ноябрь, 2022 йил, якшанба

O'ZB

Мўғулистон собиқ президенти россияликларга мурожаат қилди

Мўғулистон собиқ президенти россияликларга мурожаат қилди

Мўғулистон собиқ президенти Цахиагийн Элбэгдорж бурят ва Россия ҳудудида яшовчи бошқа миллий озчиликни Украинага қарши урушда иштирок этмасликка чақирди ва унинг давлатидан бошпана излашни таклиф қилди. Бу ҳақда у махсус видеомурожаат билан чиққан

Сиёсатчининг сўзларига кўра, “ушбу қонли уруш бошланганидан буён Россиядаги миллий озчилик энг кўп жабрланди. Бурятлар, туваликлар ва қалмоқлар энг кўп азият чекди. Улар тўпга шунчаки ем қилиб юборилди. Юзлаб инсонлар яраланди, минглаб ҳалок бўлди. Биз мўғуллар сизни қучоқ очиб кутиб оламиз”, – деган собиқ президент.

У, шунингдек, уларни украиналикларга қарши ўқ узмасликка чақирган. Элбэгдорж Владимир Путинга ҳам мурожаат қилиб, Украинани унинг озодлигини йўқ қилмасликни сўраган.

21 сентябрь куни Россияда қисман ҳарбий сафарбарлик эълон қилинди. Бу бўйича Путин тегишли қарор имзолаган. Қайд этилишича, сафарбарликка биринчи навбатда ҳарбий хизматни ўтаган ва жанговар тажрибаси бор фуқаролар жалб қилинади. Москва бу орқали 300 минг кишини армия сафларига чақирмоқчи.

23 сентябрь куни РФ мудофаа вазирлиги қатор мутахассислар, хусусан, IT-мутахассислар, алоқа операторлари, ОАВ ходимлари сафарбарликка жалб этилмаслигини маълум қилган.

Киритилди: 22:04 26.09.2022. Ўқилди: 6751 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!