Бугун 29 ноябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Мўғулистон Президенти Ўзбекистон Миллий павильонига ташриф буюрди

Мўғулистон Президенти Ўзбекистон Миллий павильонига ташриф буюрди

Мўғулистон Президенти Ухнаагийн Хурэлсух Улан-Батор шаҳрида ўтказилаётган COP17 конференцияси доирасида Ўзбекистон миллий павильонига ташриф буюрди. Унга Ўзбекистон Республикаси Президентининг экология масалалари бўйича маслаҳатчиси — Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов ҳамроҳлик қилди.

Ташриф давомида Мўғулистон Президентига юртимизда экология соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида маълумот берилди. Шунингдек, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, иқлим ўзгариши ҳамда икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Ухнаагийн Хурэлсух Ўзбекистон томонидан илгари сурилаётган ташаббуслар, экологик муаммоларни ҳал қилиш борасида қилинаётган ишларга юқори баҳо берди. Қолаверса, экологик ва иқлим муаммоларини ҳал этишда икки томонлама ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга тайёр эканлигини қайд этди.

Киритилди: 10:20 26.08.2026. Ўқилди: 1109 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар