Бугун 30 апрель, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Муаммолари ҳал бўлган 55 нафар фуқаро Президент номига ёзма ташаккурнома билдирди

Муаммолари ҳал бўлган 55 нафар фуқаро Президент номига ёзма ташаккурнома билдирди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг сайёр қабуллар ўтказиш ҳақидаги топшириғи асосан Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси ўринбосари И.Муслимов ва Б.Исаков томонидан 2020 йил 30 ноябрь куни Тошкент шаҳрида ўтказилган сайёр қабулда жами 232 та фуқаролар қабул қилинди. Бу ҳақда Олийсуд Мурожаатлар билан ишлаш бошқармаси маълум қилди.

Қабул қилинган фуқароларнинг 120 таси жиноят ишлари бўйича, 72 таси фуқаролик ишлар бўйича, 29 таси маъмурий ишлар буйича, 11 таси иқтисодий ишлар бўйича судларга оид мурожаатларни ташкил этади.

Шундан 79 та фуқаронинг оғзаки мурожаати, 153 та фуқаронинг ёзма мурожаатлари қабул қилинди.

Жами 232та мурожаатлардан 79 таси бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилди, 105 та мурожаат жойида ижобий ҳал этилиб, мурожатлар қаноатлантирилди.

95 та мурожаат бўйича аризалар Олий суд томонидан назорат тартибида хал қилиш учун қабул қилинди, ушбу мурожаатларнинг 47 таси қаноатлантирилиб, тегишли судлов хайъатларига кўриб чиқиш учун ўтказилди.

58 та мурожаат қуйидагича ижобий ҳал қилинди:

– жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман суди томонидан 9 та, Юнусобод туман суди томонидан 2 та, Яшнобод туман суди томонидан 2 та, Сирғали туман суди томонидан 11 та, Чилонзор туман суди томонидан 4 та, Яккасарой туман суди томонидан 1 та, Шайхонтоҳур туман суди томонидан 6 та, Учтепа туман суди томонидан 15 та, Бектемир туман суди томонидан 1 та, жами 51 нафар шахс жазони ўташдан муддатидан олдин озод қилинди;

– шунингдек, 7 нафар шахсга нисбатан қўзғатилган маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги ишлар сайёр суд мажлисида кўрилди, уларнинг аризаси қаноатлантирилиб, маъмурий жавобгарликдан озод қилинди.

Мазкур кўрилган ишлар судлар томонидан карантин қоидаларига қатъий риоя қилинган ҳолда амалга оширилди.

Қабулда муаммолари ҳал бўлган 55 нафар фуқаролар Ўзбекистон Республикаси Президенти номига ёзма ташаккурнома билдирдилар.

Киритилди: 11:19 01.12.2020. Ўқилди: 2065 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!