Мозамбикда сўнгги 24 соат ичида вабодан камида 12 киши вафот этди, натижада ўлганлар сони 48 тага етди.
Бу ҳақда Мозамбик Соғлиқни сақлаш вазирлигининг расмий хабар берди.
Шу билан бирга, вазирлик маълумотларига кўра, эпидемия 2025 йил сентябрь ойида бошланганидан бери сўнгги 24 соат ичида хавфли касалликнинг янги ҳолатлари сони 135 тага кўпайиб, 3449 тага етди. Шундан 1576 та ҳолат мамлакатнинг марказий қисмида жойлашган Нампула шаҳрида ва 1334 та Тете шаҳрида қайд этилган.
Олдинги эпидемия даврида (2024 йил октябрь - 2025 йил июл) 4420 та вабо ҳолати қайд этилган, улардан 3590 таси Нампула шаҳрида бўлган.
Мамлакат соғлиқни сақлаш вазири Оуссени Иссенинг сўзларига кўра, расмийлар вабога қарши курашиш учун чет элдан 3,5 миллион доза вакцина сотиб олган. Мақсад 2030 йилга келиб даврий вабо эпидемиялари муаммосини ҳал қилишдир.