«Реал» бош мураббийи Жозе Моуринью Винисиус Жуниорнинг ўйинидан норози. Бу ҳақда Defensa Central хабар берди.
Португалиялик мутахассис бразилиялик юлдузни захира ўриндиғига ўтқазишга тайёр. Моуриньюнинг фикрича, бундай қарор вингерга қўшимча туртки беради ва унга аввалги формасини тиклашга ёрдам беради.
Айни пайтда «Реал» Винисиусни сотиш вариантини кўриб чиқмаяпти.
Жорий мавсумда бразилиялик футболчи Ла Лиганинг 7 та учрашувида 1 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.
Ёзда Винисиус «Реал» билан шартномасини узайтирган эди.