Бугун 29 ноябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Моуриньо Бразилия терма жамоасидан таклиф олди

A A A
Моуриньо Бразилия терма жамоасидан таклиф олди

«Порту» клубининг собиқ футболчиси Карлос Альберто хабар беришича, "Рома" клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо Бразилия терма жамоасини бошқариши мумкин.

Манбада айтилишича, португалиялик мураббий Альбертога бирга ишлашни таклиф қилган. Карлос буни "Mundo GV"га берган интервьюсида айтиб ўтган.

«Сизга очиғини айтаман. Моуриньо Бразилия терма жамоаси бош мураббийига айланиши мумкин. Шунингдек, у менга терма жамоада бош мураббийга ёрдамчи бўлиб ишлаш таклифини берди», – деди Альберто.

Киритилди: 16:41 09.01.2023. Ўқилди: 2286 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар