«Такси» фильмининг юлдузи, франциялик актёр Сами Насери Москвадаги тунги клубда юз берган муштлашувдан кейин Склифосовский номидаги илмий-тадқиқот институтига тиббий ёрдам сўраб мурожаат қилди. Бу ҳақда "Кун" нашри хабар бермоқда.
Мавжуд маълумотларга кўра, 4 августдан 5 августга ўтар тунда франциялик актёр Москвадаги тунги клублардан бирида дўппосланган, у клубда укаси билан бирга бўлган. Муассасанинг бошқа меҳмони билан можаро натижасида актёрнинг юзига зарба берилган, шундан сўнг у тиббий ёрдам сўраб мурожаат қилди.
«Ҳа, у мурожаат қилди, унга ёрдам кўрсатилди ва шу куни жавоб берилди», - дея айтиб ўтишган тиббиёт муассасасида.
Сами Насери «Такси» фильмлар сериясидаги такси ҳайдовчиси Даниэль образи орқали томошабинларга яхши таниш.