Бугун 27 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Москвада даҳшатли теракт содир бўлмоқда. Қурбонлар кўп (ВИДЕО)

Москвада даҳшатли теракт содир бўлмоқда. Қурбонлар кўп (ВИДЕО)

Айни дамда Москвадаги “Крокус Сити холл”да теракт содир этилмоқда. Россия гвардияси махсус кучлари аскарлари воқеа жойига етиб келишган.

Холлдаги отишма натижасида 40 киши ҳалок бўлди, 100 дан ортиқ киши жароҳатланди. Бинода ёнғин содир бўлмоқда, ёнғин майдони 3 минг квадрат метргача бўлиши мумкин. Бир неча террорист бино ичида ўзларини тўсиб қўйган.

Ўт ўчирувчиларга савдо маркази яқинига ҳамон рухсат берилмаган. Ичкарида ҳали ҳам жиноятчилар бўлиши мумкинлиги сабабли улар ёнғинни ўчиришни бошлай олмайдилар.

Террорчиларнинг аниқ сони ҳозирча номаълум. Баъзи гувоҳлар «бешта соқолли, пулемётли одам» ҳақида хабар беришди. Улардан баъзиларининг рюкзаклари бор эди.

Россия қуролли кучлари зарур чораларни кўрмоқда. 10 та автобус одамларни эвакуация қилиш учун жўнатилган.

Киритилди: 23:34 22.03.2024. Ўқилди: 4508 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!