Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Москвада АҚШлик спортчи аёл 9 йилга озодликдан маҳрум қилинди

Москвада АҚШлик спортчи аёл 9 йилга озодликдан маҳрум қилинди

Москвадаги Химки суди америкалик баскетболчи Бритни Грайнерни 9 йилга озодликдан маҳрум қилди. Бу ҳақда Би-би-си хабар бермоқда. Бритни гиёҳванд моддалар контрабандасида айбдор деб топилди.

Грайнер февраль ойида Шереметьево аэропортида ҳибсга олинганди. Унинг сумкасидан тақиқланган модда топилган. Аниқроғи, ушбу модда Россияда тақиқланган, аммо AҚШнинг баъзи штатларида қонунийдир.

Грейнер Екатеринбургнинг УГМК аёллар баскетбол клубида ўйнаган. AҚШ терма жамоаси таркибида у икки марта Олимпия ўйинларида ғолиб чиқди. Май ойида Қўшма Штатлар Грейнерни "ноҳақ ҳибсга олинган" деб топди ва унинг ишини AҚШ президентининг гаровга олинганлар бўйича махсус вакилига топширди.

Россия ва AҚШ Грейнер ва Россияда судланган яна бир америкалик Пол Уиланни AҚШда қамоққа олинган россияликларга алмаштириш имкониятини муҳокама қилмоқда. Вашингтон колумбиялик исёнчиларга қурол сотишга урингани учун 25 йилга қамалган россиялик Виктор Бутни алмашишни таклиф қилмоқда.

Bloomberg'нинг хабар беришича, Москва фақат Грейнерни Бутга ёки икки кишини икки кишига алмаштиришни талаб қилган.

Киритилди: 22:18 04.08.2022. Ўқилди: 5130 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!