Бугун 7 июль, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Москва ва Киев ўртасидаги музокаралар воситачилар орқали амалга оширилиши мумкин

Москва ва Киев ўртасидаги музокаралар воситачилар орқали амалга оширилиши мумкин

Бу ҳақда Украина президенти Владимир Зеленский Philadelphia Induirer нашрига берган интервьюсида маълум қилди.

Владимир Зеленскийнинг сўзларига кўра, бунда Россия ва Украина БМТ ва Туркия воситачилигида амалга оширилган “дон келишуви” бўйича мулоқот моделидан фойдаланиши мумкин.

Битим бир йилга яқин ишлади, кейин Россия Федерацияси қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилиш бўйича шарт бажарилмаганини айтиб, ундан чиқди, деди Зеленский.

“Ҳар қандай қитъадан келган” давлатлар вакиллари воситачи бўлиши мумкин, деди у. Зеленскийнинг сўзларига кўра, Украинанинг шериклари орасида нафақат АҚШ ва Европа, балки “кўплаб қитъалар, жумладан, Осиё, Тинч океани, шунингдек, африкаликлар ва Лотин Америкаси” давлатлари ҳам бор.

Киритилди: 22:42 30.06.2024. Ўқилди: 1266 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!