Москва шаҳридаги ВДНХ метро бекатида назоратчи федерал қидирувдаги эркакни ушлаган. Назоратчи уни аввалига қўлқоп тақмагани учун жаримага тортмоқчи бўлган.
Полиция эркакнинг шахсини аниқлагач, 26 ёшли М.Сардор Россия жиноят кодексининг 158-моддаси 3-қисми (Ўғирлик) бўйича федерал қидирувда бўлгани ойдинлашган.
Назоратчи қўлқоп тақмагани учун Сардорга жарима ёзган. Шундан сўнг полиция уни маҳкамага олиб кетган.