Кеча, 27 ноябрь куни Москва метросининг Сокольническая йўналиши “Юго-Западная” бекатида мудҳиш фожиа қайд этилди. 25 ёшли Ўзбекистон фуқароси бекат томон ҳаракатланиб келаётган поезд рельесига тушиб кетди. Бу ҳақда "qalampir.uz" хабар бермоқда.
Воқеа 27 ноябрь куни соат 16:45 атрофида содир бўлган. 25 яшар ўзбекистонлик йигит воқеа жойининг ўзида ҳалок бўлган. Худлик билан етиб келган тиббиёт ходимлари унга рдам кўрсатишга улгуришмаган.
Сокольническая йўналиши жанубий участкасида поездлар ҳаракати интервали оширилди, “Юго-Западная”, “Румянцево”, “Саларьево” ва “Проспект Вернадского” бекатлари эса вақтинча ёпилди.
Хабарларда ҳалок бўлган Ўзбекистон фуқаросининг шахси маълум қилинмаган.