Монополияга қарши курашиш қўмитаси сўнгги пайтларда газ ва электр муаммолари юз бераётгани бўйича қўмита ва унинг ҳузуридаги агентликка мурожаат қилишни сўради.
«Сўнгги вақтларда юртимизнинг турли вилоят ва шаҳарларида газ босимининг пастлиги ёки йўқлиги, электр энергиясининг тез-тез ўчиши билан боғлиқ мурожаатлар кўпайиб бормоқда.
Агар сиз ҳам ана шу каби муаммоларга дуч келаётган бўлсангиз, Монополияга қарши курашиш қўмитаси ва унинг ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигига мурожаат этишингизни сўраймиз», – дейилади қўмита мурожаатида.
Монополияга қарши курашиш қўмитаси ва унинг ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигининг телефон рақамлари: 1159. Ишонч телефони: 71 207 48 00
Ҳудудий бошқармалар: