Полициядаги сўроқдан сўнг озод этилган россиялик миллиардер Дмитрий Риболовлев Монакони тарк этди ва Москвага келди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
«Риболовлев айни пайтда Москвада бўлиб турибди. У гаров ёки манзилни тарк этмаслик ҳақидаги тилхат асосида эмас, балки суд назорати шарти билан озод қилинган. Унга Монакодан кетиш тарк этиш ман этилмаган, ҳаракатланиши чекланмаган», — деди бизнесменнинг вакили Дмитрий Чечкин.
Чечкин Риболовлев Москвага қанча муддатга келгани ва Монакога қайтиши ёки йўқлигига изоҳ бермади.
Эслатиб ўтамиз, бизнесмен Монако прокуратураси сўрови билан 6 ноябрь куни ҳибсга олинганди. У коррупцияда ва ўз таъсиридан фойдаланганликда гумон қилинмоқда.
Manba: daryo. uz