Бугун 27 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Можаро: Бухорода 55 ёшли эркак пичоқланди

Можаро: Бухорода 55 ёшли эркак пичоқланди

Бухоро. 2020 йилнинг 02 февраль куни тахминан 19:30 ларда, Вобкент тумани, Гавуздувон қишлоғида яшовчи 31 ёшли О.Г. маҳалладоши 55 ёшли Д.У. билан ўзаро бир-бирини ҳақоратлаб жанжаллашиб, жанжал вақтида О.Г. ёнида бўлган пичоқ билан Д.У.нинг қорнига тан жароҳати етказган.

Натижада, Д.У. санчилиб кесилган жароҳатлар билан шифохонага мурожаат қилган, айни вақтда Д.У.нинг соғлиғи яхшиланган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Вобкент туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 1-қисми (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Киритилди: 14:38 05.02.2020. Ўқилди: 2286 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!