Бугун 19 ноябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

MMA жангчиси рақибини таслим бўлишга кўндирди

A A A
MMA жангчиси рақибини таслим бўлишга кўндирди

Аралаш йўналиш (MMA) бўйича британиялик жангчи Майкл Пэйж Лондондаги Bellator 200 мусобақаси доирасида ўтказилган жанг вақтида рақиби Дэвид Рикелсни таслим бўлишга кўндирди. Тегишли видео фойдаланувчи Josh Sanchez’нинг Twitter’даги саҳифасида эълон қилинди.

Иккинчи раунд бошларида Пэйж Рикелснинг кўзига зарба берган. Шундан сўнг британиялик рақибига мурожаат қилиб, жароҳатига ишора берган. Рикелс ҳакамга жангни давом эттирмаслиги ҳақида хабар қилди. Ғалаба эса Пэйжга берилди.

31 ёшли британиялик учун бу ғалаба 13га айланди. Пэйж ўз фаолиятида бир марта ҳам мағлуб бўлмаган. Рикелсда эса 19 ғалаба ва 5 мағлубият.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ машғулотларида мушукдан фойдаланган чеченистонлик MMA жангчисини жазолаш талаб қилинганди. 

Киритилди: 08:17 26.05.2018. Ўқилди: 1564 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар