Бугун 14 май, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Мисрда ҳамшира кислородсиз қолган етти чақалоқни қутқарди

Мисрда ҳамшира кислородсиз қолган етти чақалоқни қутқарди

Миср жанубидаги Кена шаҳридаги туғруқхонада ҳамшира кислород етказиб берилиши тўсатдан тўхтаб қолгани учун ҳаёти хавф остида бўлган етти нафар янги туғилган чақалоқни қутқариб қолди.

Ҳодиса хусусий клиникалардан бирида содир бўлган. Шодия Ҳусайннинг айтишича, иш пайтида янги туғилган чақалоқлар бўлимига кислород етказиб бериш тизимида тўсатдан портлаш содир бўлган, у ерда бир кунликдан 20 кунликкача бўлган саккиз нафар чақалоқ бўлган.

Ҳамкасблари ёрдамида тез ёрдам хизматига хабар берганидан сўнг, у болаларни қутқаришга ва тез ёрдам машиналарида бошқа клиникаларга юборишга муваффақ бўлди. Фақат бир чақалоқни қутқариб қолишнинг иложи бўлмаган.

Кена прокуратураси кислород етказиб беришнинг тўсатдан тўхтатилиши ва боланинг ўлими юзасидан тергов бошлади, деб хабар беради «РИА Новости».

Киритилди: 15:51 25.08.2021. Ўқилди: 2221 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!