Яқинда Ўзбекистон ОТЖ Миср ОТЖга қарши ўртоқлик ўйини ўтказганидан хабарингиз бор.
Мазкур ўйинда футболчиларимиз кичик ҳисобда ғалаба қозонди. Ўйинни кўриш учун стадионга ташриф буюрган мухлислардан бири эса ажойиб видеони ижтимоий тармоқларга жойлаштирди. Унда Миср терма жамоаси мураббийларининг стадионда намоз ўқиётганини кўриш мумкин. Аллоҳ ҳар биримизнинг иймонимизни мустаҳкам қилсин.