Бугун 16 декабрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Миср самолёти Тошкент марказидан қоидага хилоф тарзда учиб ўтди

A A A
Миср самолёти Тошкент марказидан қоидага хилоф тарзда учиб ўтди

Ўзбекистон Транспорт вазирлиги Мисрнинг “Fly Egypt” авиакомпанияси ҳаво кемаси билан содир бўлган авиаҳодиса юзасидан расмий изоҳ берди.

Жорий йил 26 май куни Тошкент – Қоҳира йўналиши бўйича FEG 1402 қатновини бажараётган “Fly Egypt” авиакомпаниясининг рўйхат рақами SU TMG бўлган, Boeing-737 русумли ҳаво кемаси экипажи “Тошкент” аэропортидан парвозни амалга ошириш жараёнида нотўғри манёврни амалга оширган.

AviaSpotter телеграм-канали хабарига кўра, “Fly Egypt” авиакомпанияси самолёти Тошкент марказидан қоидага хилоф тарзда учиб ўтган. Миср самолёти пойтахт марказидан рухсат берилмаган қайрилишни амалга оширган.

Транспорт вазирлиги расмий изоҳида айтилишича, айни дамда ушбу ҳолат юзасидан Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 27 декабрдаги 505-сон қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикасида фуқаро авиация ҳаво кемалари билан содир бўлган авиация ҳалокати ва инцидентларини текшириш қоидалари”га мувофиқ авиаҳодиса текширувини ўтказиш юзасидан комиссия тузилди.

Миср самолёти Тошкент марказидан қоидага хилоф тарзда учиб ўтди

“Комиссия томонидан ҳолат бўйича текширув ишлари олиб борилмоқда”, дейилади Транспорт вазирлиги ахборот хизмати баёнотида.

Киритилди: 14:55 27.05.2021. Ўқилди: 6555 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!