Бугун 8 май, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Миш-мишлар чинга айланмоқда! Бабаян яна мураббийликка қайтади

Миш-мишлар чинга айланмоқда! Бабаян яна мураббийликка қайтади

Бугун Тошкентнинг “Локомотив” клубида мураббий ўзгариши кутилмоқда. Worldnews.uz ахборот агентлигига маълум бўлишича, кеча Суперлиганинг 12-турида “Динамо”га учралган 1:2 ҳисобидаги мағлубиятдан сўнг “темирйўлчилар”ни бошқариб келаётган Андрей Фёдоров лавозимидан озод этилиб унинг ўрнига Самвел Бабаян тайинланади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самвел Бабаян мураббийликка қайтиш нияти ҳозирча йўқ эканлиги, келиб тушган таклифларга рад жавобини берганини айтиб ўтганди.

Маълумот ўрнида, Андрей Фёдоров 2018 йилнинг апрель ойида Андрей Микляев ўрнига “Локомотив” бош мураббийи этиб тайинланган эди. Самвел Бабаян эса яқинда “Локомотив” клубида президент маслаҳатчиси бўлиб иш бошлаган эди.

Киритилди: 12:36 22.06.2019. Ўқилди: 2129 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!