Бугун 1 июнь, 2026 йил, душанба

O'ZB

“Мирзо Улуғбектумангаз” ходими пора билан қўлга тушди

“Мирзо Улуғбектумангаз” ходими пора билан қўлга тушди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Мирзо Улуғбек тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда “Мирзо Улуғбектумангаз” бўлими ходими Х.А. фуқаро И.А.га тегишли бинони газ тармоғига улаш учун 3 000 АҚШ доллари эвазига гўёки юқори лавозимларда ишловчи танишлари орқали техник шартнома тузиб, техник шартларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиб беришини айтиб, шундан 1 000 АҚШ долларини Х.А.нинг топшириғига кўра фуқаро Н.Б. олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: Бугун 12:02. Ўқилди: 278 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!