Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Мирзиёев эртага Янги йилдаги илк ташрифни амалга оширади

Мирзиёев эртага Янги йилдаги илк ташрифни амалга оширади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жойларда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари, иқтисодий-ижтимоий ислоҳотларнинг бориши билан танишиш мақсадида эртага, 10 январь куни Самарқанд вилоятига жўнаб кетади. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ манбаси хабар бермоқда.

Давлат раҳбари Самарқандда 10-11 январь кунлари бўлиши кутилмоқда.

Ташрифдан асосий мақсад вилоятда амалга оширилаётган ислоҳотлар, инвестицион лойиҳалар билан танишиш, топшириқларнинг ўз вақтида амалга оширилишини назорат қилишдан иборат.

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида ги фармони билан мамлакатда Ҳадис илми мактаби ташкил этилди. Президентнинг Самарқандга ташрифи доираси Ҳадис илми мактаби ва Имом Бухорий илмий-илмий тадқиқот марказининг лойиҳалари ҳам тақдим этилиши кўзда тутилган.

Шавкат Мирзиёевнинг Самарқандга ташрифидан Халқ депутатлари вилоят кенгаши аъзолари ва фаоллар билан йиғилиш ҳам ўрин олган.

Киритилди: 15:32 09.01.2019. Ўқилди: 2239 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!