Бугун 30 апрель, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Миржалол Қосимовнинг ўрнига хориждан мураббий олиб келинади

Миржалол Қосимовнинг ўрнига хориждан мураббий олиб келинади

Футбол бўйича Ўзбекистон олимпия терма жамоасига хориждан мураббий изланмоқда. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати маълум қилди.

Қайд этилишича, унгача олимпия терма жамоасини Равшан Ҳайдаров бошқариб туради. Аввалроқ ЎФА «Бунёдкор» клуби устози Миржалол Қосимов Олимпия терма жамоасига бош мураббий этиб тайинлангани ҳақида хабар берганди. Қосимовнинг нима сабабдан терма жамоани бошқарувга олмагани очиқланмаган. Унинг ўрнига хориждан мураббий олиб келинади. 

Таъкидланишича, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси 12-20 ноябрь кунлари БААда бўлиб ўтадиган Dubai Cup халқаро мусобақасида иштирок этади. Мазкур мусобақа орқали мураббийлар штаби терма жамоага номзод футболчиларни кўздан кечириб, жамоани шакллантириш ишларини олиб боради.

Ушбу мусобақада Ўзбекистон Япония, Кувайт ва БАА терма жамоаларига қарши баҳс олиб боради.

Киритилди: 18:05 08.11.2018. Ўқилди: 2439 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!