Бугун 6 май, 2024 йил, душанба

O'ZB

Миллий кутубхона 14,6 млн долларлик лойиҳани амалга оширмоқда

Миллий кутубхона 14,6 млн долларлик лойиҳани амалга оширмоқда

Идора матбуот хизматига кўра, делегация аъзолари 12 июль куни Сеулда жойлашган, 6,5 миллион (шундан 844 мингтаси хорижий нашрлар) босма ва электрон китоб фондига эга Корея миллий кутубхонаси ҳамда Йонсей университетининг Марказий кутубхонаси фаолияти, у ерда китобхонлар учун яратилган шарт-шароит ва қулайликлар билан яқиндан танишди.

Шу куни Л. Тангриев ва Жанубий Корея миллий кутубхонасининг Электрон кутубхонаси директори Ҳюнг Ҳо Ли ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда Жанубий Корея Эксимбанки томонидан 14,6 миллион долларга молиялаштирилаётган Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон миллий кутубхонасида амалга оширилаётган «Миллий умутаълим кутубхона» лойиҳаси бу давлатнинг электрон кутубхона тажрибаси асосида яратилаётгани, бу борада кореялик мутахассисларнинг кўмагини алоҳида таъкидлаб, «Кореяга нигоҳ» лойиҳасини янада кенгайтириш, ўзаро тажриба алмашишни давом эттиришдан икки томон ҳам бирдек манфаатдор эканини билдирилди.

Манба: daryo.uz
 

Киритилди: 22:59 12.07.2018. Ўқилди: 1779 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!