Бугун 13 апрель, 2021 йил, сешанба

O'ZB

Миллий гвардия Навоийда талон-торожнинг олдини олди

Миллий гвардия Навоийда талон-торожнинг олдини олди

Жорий йилнинг 05 апрель куни соат 21:00ларда Навоий вилояти Қўриқлаш бошқармаси 1-алоҳида отряди тезкор ҳаракатланувчи гуруҳ ходимлари Кармана туман Навоий иқтисодий зонасида жойлашган объектлар атрофида йўналиш бўйлаб хизмат олиб бораётган вақтларида, ушбу ҳудуддаги ишлаб чиқариш заводларидан бирининг дарвозаси олдида ДСП маҳсулотлари юкланган сариқ рангли “Nexia” русумли автотранспорт воситаси шубҳали тарзда турганлигини аниқлашган.

  Зудликда мазкур обьект атрофи кўздан кечирилганда шубҳали шахслар яшириниб ётганлиги аниқланиб, ушланган ҳамда ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида воқеа жойига Кармана тумани 1-сонли ИИБ тегишли  хизмат ходимлари  чақиртирилиб, ўрнатилган тартибда далилий ашёлар билан топширилган.

  Дастлабки суриштирув натижасида ушбу шахслар ДСП ишлаб чиқариш заводида қоровул бўлиб ишловчи 1994 йилда Навбаҳор туманида туғилган фуқаро Х.И. ҳамда “Nexia” русумли автотранспорт воситаси эгаси 1995 йилда Навбаҳор туманида туғилган Х.Э., далилий ашё сифатида олинган  қурилиш маҳсулотларининг умумий баҳоси 4.200.000 (тўрт миллион икки юз минг) сўм эканлиги аниқланган. Ҳозирда ҳолат юзасидан ИИБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 11:43 07.04.2021. Ўқилди: 1463 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!