Бугун 30 апрель, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Миллий гвардия электр ўчганидан фойдаланган жиноятчини қўлга олди

Миллий гвардия электр ўчганидан фойдаланган жиноятчини қўлга олди

Жорий йилнинг 08 апрель кунидан 09 апрель кунига ўтар кечаси Қашқадарё вилояти Чироқчи тумани марказида об-ҳаво сабабли техник носозлик юзага келиб, туман вақтинча электр таъминотидан узилган.

Вазиятдан келиб чиқиб ушбу ҳудудда хушёрликни оширган Миллий гвардия Қўриқлаш бошқармаси ходимлари қўриқловдаги объектларнинг назоратини янада кучайтирганлар.

Йўналиш бўйлаб ҳаракатланаётган тезкор гуруҳ ходимлари тонги соат 04:00 лар чамаси  қўриқловда бўлган Чироқчи туман Мустақиллик кўчасида жойлашган «MEGAGOLD-TECH» МЧЖга қарашли канцтовар дўкони кириш эшигининг қулфи бузиш йўли билан очилганлигини аниқлаганлар. Ғайриқонуний равишда магазинга кириб ўғирлик қилган номаълум шахс дўкондан чиқиб кетмоқчи бўлиб турган бир пайтда воқеа жойида ашёвий далиллар (2 100 000 сўм ва SАMSUNG A-10 русумли уяли телефон аппарати) билан қўлга олинган. Ушланган шахс Чироқчи туман ички ишлар бўлимига ўрнатилган тартибда топширилган. Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 19:45 10.04.2020. Ўқилди: 2091 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!