Бугун 27 сентябрь, 2020 йил, якшанба

O'ZB

Миллиардернинг отаси 94 ёшида вафот этди

Миллиардернинг отаси 94 ёшида вафот этди

Microsoft асосчиси, дунёнинг 2-рақамли энг бадавлат инсони Билл Гейтснинг отаси Уильям Гейтс 94 ёшида Альцгеймер касаллигидан вафот этди. Бу ҳақда Гейтснинг ўзи твиттерда маълум қилди. 

“Менинг отам “ҳақиқий” Билл Гейтс эди. Отам мен бўлишга ҳаракат қилаётганим бўлган. Энди у менга ҳар куни етишмай қолади”, деб ёзган миллиардер.  

Microsoft асосчисининг маълум қилишича, унинг отаси 14 сентябрда оиласи даврасида ҳаётдан кўз юмган. “Биз уни соғиниб қоламиз. Бу туйғуни ҳозир ифодалай олмаймиз. Отамнинг ўлими кутилмаган ҳодиса бўлмади, у 94 ёшда эди, саломатлаги эса тобора ёмонлашиб борарди. Шу сабабли ҳаётимизда узоқ йиллар давомида шундай ажойиб инсон бўлгани қанчалик катта омад эканини англашимизга вақт бўлди. Отам узоқ ва жуда муҳим ҳаётни яшаб ўтди. Мен ҳеч қачон ундан донолик, меҳрибонлик ва итоаткорликни ўрганишдан тўхтамасдим”, деб қўшимча қилган Гейтс. 

Миллиардернинг таъкидлашича, отаси унга болалигида ўзи истаган нарса билан шуғулланишга рухсат бермаган ва шу йўл билан уни янги, ҳали ўрганилмаган ва мураккаб нарсаларни ўрганишига туртки берган. Унинг айтишича, отаси Microsoft ташкил этилганининг илк йилларида компанияга ҳуқуқий ёрдам кўрсатган.

Гейтс, шунингдек, отасининг хайрия ишларига қўшган улкан ҳиссасини таъкидлаб ўтган. “Билл ва Мелинда Гейтс жамғармаси отамсиз ҳозирги даражада бўлмасди. У исталган бошқа одамдан кўпроқ жамғарма қадриятларини шакллантирган”, деб эслаб ўтган ўз отасини тадбиркор.

Киритилди: 09:25 16.09.2020. Ўқилди: 1318 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!