Бугун 2 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Миллиардер Алишер Усмонов «Пахтакор» учун инвестиция киритмоқда

Миллиардер Алишер Усмонов «Пахтакор» учун инвестиция киритмоқда

Россиялик ўзбек миллиардери Алишер Усмонов ўтган ҳафта «Арсенал» футбол жамоасидаги барча улушларини сотиб юборган эди.

«Xabar.uz» манбасининг хабар беришича, Усмонов Тошкентнинг «Пахтакор» клубини ривожланитириш ҳамда клуб стадионини қайтадан қуриш учун 100 млн. доллардан ортиқ беғараз инвестиция киритмоқда.

Алишер Усманов беғараз маблағларини иқтисодиётимизнинг турли соҳаларига киритиб келган. Хусусан, Олмалиқ тоғ металлургия комбинати, Тошкент металл заводи, Бекобод заводларига ўз сармояларини киритиб, чет элдан мутахассислар жалб қилган. Тошкент шаҳридаги Ислом маданияти маркази ҳамда Самарқанддаги Имом ал-Бухорий халқаро марказлари қурилишига катта миқдорда сармоя киритган.

Киритилди: 09:54 18.08.2018. Ўқилди: 3315 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!