Бугун 29 ноябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Microsoft асосчиларидан бири оғир касалликка учрагани маълум бўлди

A A A
Microsoft асосчиларидан бири оғир касалликка учрагани маълум бўлди

Microsoft корпорациясининг асосчиларидан бири Пол Алленнинг маълум қилишича, нехожкин лимфома (НХЛ) касаллигидан даволанмоқда. Бу ҳақда "Кун" нашри хабар берди.

Шунингдек, баёнотда айтилишича, у 2009 йилда ҳам НХЛдан даволанган ва ўшанда бу жараён муваффақиятли якун топган.

1975 йилда Билл Гейтс ва Аллен Альбукерке шаҳарчасида Micro-soft компаниясига асос солишган. 1976 йилда Нью-Мехико штатининг округ котибиятида янги савдо белгиси рўйхатга олинган - Microsoft.

Forbes журналининг 2015 йилги маълумотларига кўра, Аллен дунёдаги энг бой одамлар рўйхатида 51-ўринни эгаллаган. Унинг бойлиги 17,5 миллиард долларга баҳоланган.

Киритилди: 10:18 02.10.2018. Ўқилди: 1189 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар