Бугун 23 август, 2019 йил, жума

O'ZB

МИБ кўмаги билан Навоий вилоятида ёш оила яраштирилди

МИБ кўмаги билан Навоий вилоятида ёш оила яраштирилди

Фуқаролик ишлари бўйича Навоий вилоят судининг 10.04.2010 йилдаги қарорига кўра қарздор М.Хусайиновдан ундирувчи Н.Хусайинова фойдасига икки нафар фарзандининг моддий таъминоти учун 1/3 қисм миқдорида алимент ундириш белгиланган эди. Йиллар давомида М.Хусайинов ва Н.Хусайинова алоҳида яшасада бошқа турмуш қурмаган.

Мажбурий ижро бюроси Нурота туман бўлими ходимлари томонидан олиб борилган тарғибот-ташвиқот ишлари натижасида мазкур оиланинг яраштирилишига эришилди.

Шунингдек, мазкур суднинг 27.11.2018 йилдаги қарорига кўра, қарздор М.Муродовадан ундирувчи Х.Қўлдошев фойдасига бир нафар фарзандининг моддий таъминоти учун 1/4 қисм миқдорида алимент ундириш белгиланган бўлиб, ушбу алимент пулларини ундириш жараёнида бўлим ходимлари томонидан олиб борилган тарғибот-ташвиқот ишлари ўз самарасини берди ва ёш оила қайта тикланди.

Худди шулар каби, суднинг қарорига кўра, алимент тўлаш белгиланган А.Лутфуллаев билан Д.Нажмитдинова, М.Самиев билан З.Рўзиеваларнинг ижро ишлари бўйича ҳам бўлим ходимлари томонидан олиб борилган яраштириш тарғибот-ташвиқот ишлари натижасида, мазкур оилалар ярашишди.

Киритилди: 09:45 11.02.2019. Ўқилди: 789 марта. Фикрлар сони: 1 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!