Фуқаролик ишлари бўйича Ғиждувон туманлараро судининг 16.11.2017 йилдаги ижро ҳужжатига асосан Ғиждувон туманида жойлашган МЧЖларнинг биридан ундирувчи ДТ Ҳалқ банки Ғиждувон филиали фойдасига 1 905 171 290,81 сўм ундириш тўғрисидаги ижро варақа Бюронинг Ғиждувон туман бўлими иш юритуви мавжуд бўлиб, давлат ижрочиси томонидан ундирув гаровдаги бошланғич баҳоси 1.875.000.000 сўм бўлган бино-иншоотга қаратилган.
Ушбу мулк Бюронинг Ғиждувон тумани бўлими томонидан Е-IJRO AUKSION тизимига реализация қилиш учун жойлаштирилди.