Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Мэйвезер: "Пакьяо билан реванш ўтказилмайди"

Мэйвезер: "Пакьяо билан реванш ўтказилмайди"

Ижтимоий тармоқларда Флойд Мэйвезернинг Саудия Арабистонига ташриф буюриши ва бу ерда Пакьяо билан реванш жанги ўтказилиши ҳақида гапиргани акс этган видео тарқалганди. Мэйвезернинг ўзи бу видеога изоҳ берди.

FightHype нашрига берган интервьюсида у ушбу видео анча эски эканлиги, реванш эса ўтказилмаслигини таъкидлади.

"Бу видео — ҳақиқат эмас. Мен аллақачон Саудия Арабистонига бориб келдим. Мен ўзимнинг ҳар хил жангларим ҳақида гапирдим. Одамлар эса айнан Пакьяо билан жангим ҳақида сўрашган. Видео анча эски.

Мэнни Пакьяо билан ҳеч қандай музокара қилингани йўқ. Реванш бўлмайди", — деди Мэйвезер.

Киритилди: 14:53 19.08.2019. Ўқилди: 1589 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!