Бугун 12 февраль, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Мессининг рафиқаси: "Биз ичмаймиз ва чекмаймиз"

Мессининг рафиқаси: "Биз ичмаймиз ва чекмаймиз"

Лионель Мессининг рафиқаси Антонелла Рокуццо турмуш ўртоғининг спортча ҳаёт тарзи ва тартиб-қоидалари ҳақида тўхталиб ўтди.

«Эримнинг иши ўзига хос бўлгани учун у доимо парҳезга амал қилиши керак, шу сабабли биз соғлом овқатланишга ҳаракат қиламиз. Биз спиртли ичимликлар ичмаймиз ва чекмаймиз. Ҳамма нарса органик бўлишига интиламиз. Машғулотлар, овқатланиш ва руҳий саломатлик — буларнинг барчаси бир-бири билан боғлиқ. Бу шунчаки одат эмас, бу — ҳаёт тарзи», — дея Рокуццонинг сўзларини «The Touchline» нашри келтирмоқда.

Лионель Месси фаолияти давомида саккиз марта «Олтин тўп»ни қўлга киритган. Ўтган кузда аргентиналик юлдуз «Интер Майами» билан 2028 йилнинг охиригача мўлжалланган янги шартнома имзолади.

Эслатиб ўтамиз, Месси Европадаги фаолияти давомида «Барселона» ва «ПСЖ» клубларида тўп сурган.

Киритилди: 23:40 11.02.2026. Ўқилди: 309 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!