«Барселона» клуби ва Аргентина терма жамоаси аъзоси Лионель Мессининг севги борасида етарлича саргузаштлари бор. Гарчи айни дамда рафиқаси Ракуццо билан бахтли эса-да, ўз вақтида Мессининг ошуФталари кўп бўлган.
Бир қарашда бунга ҳеч ким ишонмайдигандек. Бундан ташқари, Месси шу пайтга қадар рафиқасидан ташқари бошқа қизлар билан муносабатини узоққа чўзмаган. Хар сафар нимадир сабаб бўлиб, Мессининг севги саргузаштлари узоққа бормаган. Хўш, Мессининг бошини айлантирган соҳибжамоллар кимлар?
Макарена Лемос
(Мессининг ўсмирлик давридаги муҳаббати, оилавий можаролар туфайли ажрашишган)
Лусиана Салазар
(Аргентиналик "Памела Андерсон" Месси билан муносабатларидан кўнгли тўлмайди ва у билан алоқаларини узади)
Анна Вебер
(Мессининг польшалик модель билан муносабатлари нисбатан узоқроққа чўзилган)
Месси айни дамда Антонелла Ракуццо билан бахтли яшамоқда.